Тошкент вилояти Оққўрғон туманида профилактика тадбирлари ташкил этилди
18.
02. 2019
14:35
3113
Econadzor

2019 йилнинг 10 февраль куни Қўмита Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси ходимлари томонидан Тошкент вилояти Оққўрғон туманида профилактика тадбирлари ташкил этилди. Ўтказилган тадбир давомида 29 та МФЙларда масъул соҳа мутахассислари маҳаллий аҳоли ўртасида табиий сув ҳавзаларига чиқиндиларни ташлаш, чиқиндиларни тўплаб ёқиш, уларни белгиланмаган жойга жойлаштириш ҳамда дарахтларни ноқонуний тарзда кесилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шу билан бирга, ҳудудни кўзда кечириш давомида 34 туп дарахтлар ноқонуний кесилганлиги, қурилиш ишлари олиб борилаётган жойларда махсус техникалар ишлаш даврида маҳалла йўлларини ифлослантираётганлиги, 5 та МФЙда эса аҳоли томонидан белгиланмаган жойларга чиқиндиларнинг ташланаётганлиги, тўпланган чиқиндиларни эса ёқиб юборилаётганлиги аниқланиб, мазкур фуқароларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли қисмларига мувофиқ 15 та ҳуқуқбузарга нисбатан жарималар қўлланилди.

Содир этилган мазкур ҳуқуқбузарликлар натижасида атроф-муҳитга етказилган умумий зарар 381 млн.дан ортиқ сўмни ташкил этди.

Шунингдек, ушбу ҳудуддан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ва Алимкент каналларининг қирғоқ бўйи ва муҳофаза зоналарида қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштирганлик ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолатларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга расмий огоҳлантириш берилди.

Юқорида баён этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича давлат инспекторлари томонидан далолатномалар тузилди, ҳуқуқбузарларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.

Useful resources