Ишчи гуруҳи Жиззах вилоятига ташриф буюрди
13.
01. 2021
19:30
4727
Янгиликлар

Ишчи гуруҳи Жиззах вилоятига ташриф буюрди

2021 йил 13 январь куни Давлат экология қўмитаси раиси А. Максудов Андижон вилоятига хизмат сафари доирасида Андижон шаҳридаги "ANDIJON SPECIAL ECOTRANS" корхонасига ташриф буюрди. Ташриф давомида корхона фаолияти билан яқиндан танишди. Ташриф давом этмоқда. ...

Давлат экология қўмитаси Ишчи гуруҳи бу сафар Жиззах вилояти томон йўл олди. Раис ўринбосари раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳи хизмат сафари давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4845-сонли қарори ижроси юзасидан вилоятда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар, санитар тозалаш хизматлари сифатини яхшилаш, маҳаллалар, хонадонларда ечимини кутаётган муаммоли масалаларни ҳал қилиш, аҳоли фаровонлиги оширишга қаратилган бир қанча семинар ва учрашувлар ўтказди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар