Ижтимоий тармоқлар орқали Самарқанд туманида жойлашган «Сулфакаутак» маҳалласида Сулфакаутак ва Х.Ғиёсов кўчалари кесишмасида 2021 йил 7 февраль куни 1 туб чинор дарахтининг кесилганлиги тўғрисидаги ҳабар Самарқанд вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Самарқанд туман инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганиш давомида ҳақиқатан ҳам баён этилган манзилда 1 туп чинор дарахти кесилиб, тагидан томири билан кавлаб олинган. Мазкур ҳудуддан кесиб ўтган кўчада амалга оширилаётган кенгайтириш ва реконструкция ишлари олиб борилаётганидан фойдаланиб, фуқаро Х.А. ўз эҳтиёжлари учун чинор дарахтини ноқонуний кесганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига биноан баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари, яъни 1 млн 225 минг сўм жарима ва табиатга етказилган зарар учун 55 млн 125 минг сўм миқдорида зарар ҳисобланди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати