Сурхондарё вилояти: ноқонуний чиқиндихона бартараф этилди
11.
09. 2019
16:06
5366
Янгиликлар

Ижтимоий тармоқлардаги кўп сонли фуқаро Сурхондарё вилояти Термиз тумани «Гулистон» маҳалласидан ўтувчи  автомобил йўлининг ёқасига фуқароларнинг қурилиш ва маиший чиқиндиларини ноқонуний тарзда, турли техникалар билан яширинча ташлаб кетилиши оқибатида ноқонуний чиқиндихонанинг ҳосил бўлганлиги билан боғлиқ мурожаатлар кўриб чиқилди.

Мурожаатда келтирилган мазкур ҳудудда Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари ва туман инспекторлари ва  туманга санитар тозалаш бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилот «Био Техно Эко» МЧЖнинг туман филиали ходимлари билан жорий йилнинг 5 сентябр куни жойига бориб ўрганилди.

Ушбу йиғилиб қолган чиқиндилар жойлашган ҳудуд бир неча бор тозаланиб огоҳлантирувчи белгилар қўйилишига қарамасдан қумликнинг ичидан ўтадиган машиналар яширинча, тунги вақтларда қурилиш ва маиший чиқиндиларини олиб келиб тўкиб кетишмоқда. Шу ҳудудда яшовчи фуқаролар билан бир неча бор йиғилишлар ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган. Ташкил этилган тезкор рейдлар давомида чиқинди ташлаб кетилиши ҳолатлари аниқланиб бир нечта фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Юқорида айтиб ўтилган ноқонуний чиқиндихона шу куннинг ўзида вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари ва туман инспекторлари, тегишли ташкилотлар, «Био Техно Эко» МЧЖнинг 4 та ишчи ходими, 1 та юк ташувчи SHACMAN ва 1 та автоюклагич машиналарини жалб қилган ҳолда 4550 тоннага яқин чиқиндилар туман марказий чиқиндихонасига жойлаштирилди.

Бундан кейин яна шундай ҳолатлар содир бўлмаслиги ва уларнинг олдини олиш мақсадида туманнинг экология инспекторлари огоҳлантирилди ҳамда доимий назорат олиб бориши лозимлиги тушунтириб ўтилди.

Фойдали манбалар