Бутун дунёда 7 сентябрь – “Халқаро мовий осмон учун тоза ҳаво куни” сифатида ҳар йили кенг нишонланиб келинади. Халқаро мовий осмон учун тоза ҳаво куни жамоатчилик ва давлат идораларининг эътиборини ҳавони ифлосланиш муаммосига қаратишга, зарарли чиқиндиларни камайтиришга, яшил зоналарни кенгайтиришга, экологик тоза саноат ва транспортни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган.
Ҳозирги кунда ҳеч ким 5 та асосий техноген манбаларидан ҳосил бўладиган ифлосланишдан кафолатланмаган: булар, саноат, транспорт, чиқиндилар, қишлоқ ва уй хўжалиги.
Мазкур манбалардан атмосфера ҳавосига ташланаётган қатор зарарли моддалар: углерод монооксиди, қўрғошин, карбонат ангидрид гази, азот оксиди инсоният саломатлиги учун катта хавфни юзага келтиради.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотига кўра, дунё бўйлаб ҳар 10 кишидан 9 нафари ифлосланган ҳаводан нафас олади. Бу юрак-қон томир касалликлари, инсульт, ўпка саратони ва бошқа нафас йўли касалликларига олиб келади. Атмосферанинг ифлосланиши, шунингдек, иқтисодиёт, озиқ-овқат хавфсизлиги ва атроф-муҳит учун ҳам хавф туғдиради.
Дунё мамлакатлари ичида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи умумий ташланмаларнинг бор-йўғи 3 фоизи энг кам моддалар ташловчи 100 та мамлакат ҳиссасига тўғри келади.
Шунингдек, ташланмаларнинг 68 фоизи энг юқори иссиқхона газларини ажратувчи ҳисобланган 10 та мамлакатлар ифлослантирувчи моддаларни ажратувчи давлатлар ҳисобланиб, умумий ташланмаларнинг учдан икки қисмини ташкил этади.Шундан, 46 фоизи иссиқхона газларини ҳосил қилувчи учта асосий давлат Хитой, АҚШ ҳамда Европа Иттифоқи ҳиссасига тўғри келмоқда ва ушбу давлатлар атмосферага энг кам таъсир кўрсатувчи 100 та мамлакатларнинг ташланмаларига нисбатан 16 баробар кўп зарарли газларни ишлаб чиқаради.
Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда атмосферага саноат ташламалари миқдори 909,0 минг тоннани ташкил қилиб, 2019 ва 2020 йилга нисбатан 4,5 ва 2 фоизга камайган. Саноат ташланмаларини камайтириш мақсадида 2022-2023 йилларда республика бўйича ишлаб чиқариш корхоналарида белгиланган талаблар асосида замонавий чанг-газ тутгичлари ўрнатиш ишлари амалга ошириш бўйича 270 та ишлаб чиқариш корхоналарининг қарийиб 1071 та чанг-газ тозалаш ускуналарини модернизация қилинади.
Ташланмаларнинг соҳалар кесимидаги таҳлилини кўрадиган бўлсак, 37,8 фоизи нефть ва газ, 20 фоизи энергетика ҳамда 19 фоизи металлургия саноатлари ҳиссасига тўғри келади.
Шу ўринда, энг кўп атмосферага ташланмалар ташловчи нефт ва газ ҳамда энергетика соҳаларидаги сўнгги амалга оширилаётган ишларни гапирадиган бўлсак, Навоий ва Самарқанд вилоятларида мамлакатимиздаги илк қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилди. 2030 йилга бориб, электр энергияси ишлаб чиқариш таркибида қайта тикланувчи манбалар улуши 30 фоиздан ортади.
Ташланмаларга яна бир омил, транспорт ва пиёдалар оқими кесишадиган жойлар, ёнилғи сифати ҳамда магистрал йўлларнинг юклама даражаси юқорилиги натижасида автотранспортлардан атроф-муҳитга етказилаётган зарарлар йилдан-йилга ортиб бормоқда, бир йилда атмосфера ҳавосига 1,3 млн тонна чиқинди газлари ташланади.
2023 йилгача бўлган Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Концепцияси доирасида жамоат транспортининг камида 50 фоизини газ-баллон ёқилғи, электр ва бошка муқобил ёқилғи турларига ўтказиш белгиланган.
Республикада фойдаланишда 3,0 млн донадан ортиқ автотранспорт воситаларининг 73,0 фоизи газ ёқилғисида ҳаракатланишга мўлжалланган.
Транспорт воситаларидан атмосферага ташламаларни камайтириш ва меъёр даражасида эканлигини аниқлаш мақсадида хар йили икки босқичда “Тоза ҳаво” тадбири ўтказилади. Тадбир давомида 280 мингдан ортиқ транспорт воситалари кўрикдан ўтказилади.
Юқорида кўриладиган барча чора-тадбирлар эвазига, атмосферага йилига ўртача 240 минг тонна (ёки 20 фоиз) чиқинди газларининг ташланишининг олди олинишига эришилади.
Азизжон Калимбетов, Давлат экология қўмитасининг Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи