Самарқанд шаҳридаги «Чашма» коллектори чиқиндилардан тозаланди
12.
03. 2020
17:09
5888
Янгиликлар

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Самарқанд шаҳар инспекторлари томонидан навбатдаги рейд ўтказилди. Рейд асосида шаҳар ҳудудида жойлашган «Чашма» коллектори чиқиндихонага айлангани аниқланди. Чиқиндилар уюми бевосита коллекторга яқин бўлган аҳоли пункти фуқаролари томонидан «барпо» этилган.

Чиқиндилар шаҳар ҳокимлиги, экология инспекцияси ҳамда вилоят «Тоза ҳудуд» ДУК томонидан бартараф этилди. Ишчилар ва махсус техникалар жалб қилинган ҳолда йиғилиб қолган қарийб 5 тонна чиқинди ҳудуддан олиб чиқилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар