Осиё тараққиёт банки миссияси билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди
19.
05. 2020
16:55
6529
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Шавкат Абдуразаков ва Осиё тараққиёт банки миссияси раҳбари Rouyu Hu ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотда Осиё тараққиёт банки иштирокида «Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Лойиҳа доирасида чиқинди ташиш махсус техникаси, экскаватор, мобил хизмат кўрсатувчи автотранспорт воситалари, мобил лаборатория, чиқинди контейнерларини харид қилиш ва сервис марказларини қуриш белгиланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 112,0 млн АҚШ доллари.

Учрашувда лойиҳани амалга оширишда вужудга келаётган муаммоли масалаларни тезликда хал этиш ҳамда келгусида атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида қўшимча янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

Фойдали манбалар