«Дарахтларни суғориш ҳафталиги» акцияси бошланди
28.
07. 2020
13:24
665
Янгиликлар

Давлат экология қўмитаси ва «MEROS» хайрия жамоат фонди эрта тонгдан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Ҳарбийлар шаҳарчаси «Олмос» маҳалласида «Дарахтларни суғориш ҳафталиги» акциясига старт берилди. Эслатиб ўтамиз мазкур акция 2 августга қадар мамлакат бўйлаб давом этади.

Тадбирда Давлат экология қўмитаси Шавкатжон Абдуразаков, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Баходир Тажиев, маҳалла фаоллари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Акция доирасида кенг жамоатчиликни, карантин тартиб-қоидаларига риоя этган ҳолда дарахтларни суғориш ишларига жалб этишни ташкиллаштириш, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органларининг тегишли ташкилотлари томонидан аҳоли яшаш пунктларидаги кўчаларда дарахтларни суғориш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Instagram ижтимоий тармоғида энг креатив фото муаллифи жамоатчилик томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади ва акция ташкилотчиларининг қимматбаҳо совғаси билан тақдирланади.

Ушбу #parvarish2020, #полив2020 хэштэглардан фойдаланиб, дарахтларни тўғри суғоришнинг тартиб қоидалари ва бошқа иштирокчиларнинг фото маълумотлари билан ҳам танишиш мумкин бўлади.

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар