Маълумотлар шакллантирилди
23.
08. 2021
15:04
6251
News

Давлат экология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4845-сонли қарорининг  4.4-бандига мувофиқ маиший чиқиндиларни ташиш, саралаш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш учун тегишли технология ва қувватларга эга кластерларнинг рўйхати ва уларга хизмат кўрсатиш учун бириктириб берилган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилди.

Шунингдек, республикада маиший чиқиндиларни ташиш, саралаш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш учун тегишли технология ва қувватларга эга кластерлар сони 16 тани, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 1 та, Бухоро вилоятида 2 та, Жиззах вилоятида 1 та, Қашқадарё вилоятида 1 та, Навоий вилоятида 1 та, Наманган вилоятида 1 та, Сурхондарё вилоятида 1 та, Андижон вилоятида 1 та, Хоразм вилоятида 2 та, Фарғона вилоятида 4 та ҳамда Тошкент вилоятида 1 тани ташкил қилади.


Бугунги кунга қадар юқорида кўрсатилган кластерлар томонидан жами 15 та чиқиндиларни саралаш линиялари ва 68 та чиқиндиларни қайта ишлаш ускуналари ишга туширилди ҳамда жами 847 та махсус техника воситалари ёрдамида аҳолига маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари кўрсатилмоқда.

 

Давлат экология қўмитаси томонидан ташкил қилинган маиший чиқиндиларни ташиш, саралаш, утилизация қилиш ҳамда қайта ишлаш учун тегишли технология ва қувватларга эга кластерларнинг 
РЎЙХАТИ

Ҳудудлар номи

Ташаббускор
корхона номи

Бириктирилган ҳудудлар

Махсус ускуналар жумладан,

Махсус техникалар сони

Саралаш ускуналар сони

Қайта ишлаш ускуналар сони

Республика бўйича жами

х

847

15

68

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

“Rodell Recovery” МЧЖ

Нукус шаҳри

30

1

4

2.

Бухоро вилояти

“Аholi Trans” МЧЖ

Бухоро шаҳри

127

1

10

Когон шаҳри

Бухоро тумани

Когон тумани

Қоравулбозор тумани

3.

"MAXSUSAVTOXO'JALIK" МЧЖ

Ғиждувон тумани

88

1

0

Вопкент тумани

Шофиркон тумани

4.

Жиззах вилояти

“Eco House” МЧЖ

Жиззах шаҳри

36

1

5

5.

Қашқадарё вилояти

“Qashqadaryo Eko Trans” МЧЖ

Қарши шаҳри

44

1

4

6.

Навоий вилояти

“Berejlivost” ХИЧК

Навоий шаҳри

31

1

1

Зарафшон шаҳри

Кармана тумани

Учқудуқ тумани

36

0

1

Томди тумани

Қизилтепа тумани

7.

Наманган вилояти

"Наманган Мусаффо Иқлим" МЧЖ

Наманган шаҳри

74

1

0

Тўрақўрғон тумани

Наманган тумани

Мингбулоқ тумани

8.

Сурхондарё вилояти

“Bio Texno Eko” МЧЖ

Термиз шаҳри

77

1

28

Термиз тумани

Ангор тумани

9.

Андижон вилояти

“Andijon Special Eсo Trans” МЧЖ

Андижон шаҳри

27

1

10

10.

Хоразм вилояти

“Urganch Avto Eko Trans” МЧЖ

Урганч шаҳри

32

1

4

Урганч тумани

11.

"ХОРАЗМ ГАЗ ПАЙВАНДЧИЛАР" МЧЖ

Қўшкўпир тумани

55

1

0

Гурлан тумани

Янгибозор тумани

12.

Фарғона вилояти

"Водий Махсус Санитар Транс" МЧЖ

Олтиариқ тумани

37

1

0

Қўштепа тумани

Ёзёвон тумани

13.

"Agro Rishton Ta'mir Servis"МЧЖ

Риштон тумани

86

0

1

Боғдод тумани

Бувайда тумани

Учкўприк тумани

Данғара тумани

14.

"FERGHANA SPECIAL TRANS" МЧЖ

Бешариқ тумани

19

1

0

15.

"FARG'ONA TOZALIK SANITAR SERVIS" МЧЖ

Қува тумани

21

1

0

16.

Тошкент вилояти

"Зангиота Ободон" МЧЖ

Чирчиқ шаҳри

27

1

0

Тошкент тумани

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

Useful resources