Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани Гулбаҳор ШФЙ ҳудудида ўнга яқин қимматбахо дарахтлар кесиб ташланганлиги тўғрисидаги мурожаат Давлат экология қўмитаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганиш давомида Янгийўл тумани Ш.Рашидов кўчасида қурилиш ишларининг олиб борилиши муносабати билан “AKMAL KONSULT-TOMORQAXIZMATI” МЧЖ томонидан қурилиш объекти олдидаги 2 та соғлом дарахтнинг (чинор ва қайрағоч) кесилганлиги, шунингдек, 2 та қуриган дарахт тўнкаларининг қўпориб олиб ташланганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари ва дарахтларни кесишга алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олиниб, ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Айни дамда ўрганиш ишлари давом этмоқда. Батафсил маълумотлар қўшимча равишда маълум қилинади.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати