Қорақалпоғистон Республикаси. Браконьерлар қочиб қутула олмайди
13.
12. 2021
13:51
4178
News

Браконьерликка қарши курашиш Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Айниқса, ҳозирги кунда бу йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Экология соҳасидаги назорат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида хизмат олиб бораётган ходимлари 2021 йил 12 декабрь куни Қўнғироткўл овул фуқаролар йиғини атрофидаги чўл ҳудудида 14 та кийикни отиб ўлдириб, гўштини бўлаклаётган браконьерларни ушлаш чораларини кўришди.

Ҳушёр инспекторлар яқинлашаётганини кўрган қуролланган ноқонуний овчилар нафақат “ўлжа”, балки кийим-кечалари, озиқ-овқатлари, ёнилғи маҳсулотлари ва ўқ-аслахаларини ташлаб, номаълум йўналишда – давлат рақамисиз УАЗ русумли кулранг автомобилда қочиб кетишади.

Улар қолдирган ашёлар ичида М.М. номига хориждан Т.М. дан шу йилнинг 12 октябрь куни чет эл валютасида пул ўтказилганини тасдиқловчи квитанция ҳам топилди. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда қочоқ браконьерларни қўлга олиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Бу ҳақда қўшимча маълумот берамиз.

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Useful resources