«Яшил макон» лойиҳаси: ЎзМУ тадқиқотчи талаба-ёшларининг иштироки
11.
03. 2022
10:17
4975
News

            Давлат экология қўмитаси билан ҳамкорликда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети томонидан хайрли ташаббус амалга оширилди, яъни университетнинг Биология ҳамда Экология факультетларининг 36 нафар иқтидорли, ташаббускор талаба-ёшлари мамлакат миқёсида эълон қилинган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссаларини қўшиш, шунингдек, ҳудудда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманига илмий экспедиция сафари ташкил қилинди. 
             Хабарингиз бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2021 йилдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сон Фармони билан бутун мамлакат миқёсида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси эълон қилинган эди. Лойиҳа мамлакатимизда дарахтзорларни кўпайтиришга қаратилгани билан ааҳмиятлидир.
   Ўзбекистон Миллий университетининг илмий экспедициясига Биология факультети декани, профессор Тўхтасин Абдурахмонов ҳамда Экология факультети декани, доцент Рустамжон Аллабердиевлар раҳбарлик қилишмоқда.

 

Useful resources