Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон Экологик партияси, Ekolog.uz сайти ва ЎзДЖТУ Медиа ва коммуникация факультети  ҳамкорлигида 12 май-Халқаро экологик таълим куни муносабати билан Тошкент вилоятининг Красногорск қирларида ўзига хос тадбир, яъни плоггинг ўтказилди. 
12.
05. 2022
17:27
3964
News

   Айтиш керакки, тадбирга ушбу манзилнинг танланиши бежиз эмас. Чунки, сир эмас, кейинги вақтларда ушбу ҳудуд  ташриф буюрувчи “табиат шайдо”лари туфайли маиший чиқиндиларга тўлиб кетмоқда. 

   Плоггингга Швецияда 2016 йили  эколог  Эрик Альстрьом томонидан асос солинган бўлиб, унда қатнашчилар маълум бир масофада илдамлик билан ҳаракат қилади ва йўлларида учраган чиқиндини йиғиб, тезкорлик билан белгиланган жойга олиб келади. Ҳам соғлиққа, ҳам табиатга фойдали бўлгани боис ҳозир плоггинг  Европа давлатларида кенг тарқалган.   Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилганига қарамасдан тадбир иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Қизиқарли бир тарзда ўтган тадбирда энг кўп чиқинди йиққан  ва фаол қатнашчиларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Useful resources