Учрашувда Давлат экология қўмитаси ва JICA агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Япония ҳукумати молиявий кўмагида амалга оширилаётган SATREPS лойиҳаси доирасида Оролбўйи минтақасида тадқиқот ишларини ўтказиш учун япон мутахассисларини жалб этишда ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирилди.
Яшил иқтисодиётга ўтиш, маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, экотуризмни ривожлантириш йўналишларида илмий-амалий ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилиниб, япон томони мутахассисларни жалб қилишга тайёрлиги таъкидланди.