Ҳурматли юртдошлар! 
09.
08. 2022
12:29
3407
News

Ҳурматли юртдошлар! 

Мамлакатимизда бугунги кунда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида юртдошларимизнинг фаоллиги ҳам тобора ортиб бораётгани кузатилмоқда. Албатта, бу қувонарли ҳол. Зеро, бундай юртдошларимизнинг атроф-муҳитга бефарқ бўлмасдан дахлдорлик ҳисси билан яшаб, фаоллик кўрсатиши жамоатчилик экологик назоратини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Давлат экология қўмитаси фаолияти давомида кенг жамоатчилик билан самарали мулоқот ўрнатиш ва ҳамкорликда иш олиб бориш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда ҳудудий бошқармалар, хусусан,  Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ҳам жамоатчиликнинг мурожаатлари билан ўз вақтида ишлаш ва фикрини ўрганиш, аҳолини қийнаётган экологик муаммоларни бартараф этиш борасида доимий равишда чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. 

Фурсатдан фойдаланиб, соҳа ривожи учун катта ҳисса қўшаётган фаолларга ўз миннатдорчилигимизни билдирган ҳолда доимо ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигимизни маълум қиламиз.

Ҳурматли юртдошлар! Сиз яшаётган манзилда дарахт кесиш, чиқинди ташлаш, атмосферани заҳарлаш, очиқ сув ҳавзаларига ноқонуний оқова сувларни оқизиб қўйиш каби ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз, Тошкент шаҳар Экология бошқармасининг +99899 010 48 04 рақамли “Ишонч телефони”га мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Шунингдек, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қаратилган “Эконазорат” ахборот тизими ҳам ишлаб турибди. Электрон тизим ҳақида тўлиқ маълумотни 71 207-11-07 ишонч рақами, 11-57 қисқа рақам орқали ёки  www.eco.gov.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Useful resources