Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Қизилқум" давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқон шоқол ҳамда чиябўрини тасвирга олди.
10.
08. 2022
18:17
2929
News
Бу ҳайвонлар қўриқхона ҳудудида анча кенг тарқалган бўлиб, Амударё соҳиллари ва барча ички сув ҳавзалар бўйидаги тўқайзор, қамишзорлар ичида ҳам яшайди.
Уларни аҳоли яшайдиган ҳудудларга яқин жойлашган полиз, шоли ва бошқа экин майдонларида кечқурунлари учратиш мумкин.
Ёввойи жийда, ўсимликлар меваси, дала сичқони, каламушлар, ўлик ҳайвон қолдиқлари ва бошқа шу кабилар билан озиқланади. Айниқса, кечалари шоқолнинг увиллаган овозини аниқ эшитиш мумкин.