Ўзбекистон Республикасининг ШҲтга раислик қилиши доирасида ташкил қилинган кўргазмада Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти жамоаси ҳам муносиб иштирок этди. Тадбирда институт томонидан яратилаётган инновацион маҳсулотлар ва илмий ишланмалар, шунингдек, Қўмитанинг мавжуд техник-лаборатория жиҳозлари намойиш қилинди.
Ушбу кўргазмани ташкил этишдан мақсад ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатлари вазирлари ва ташкилот раҳбарларини Ўзбекистондаги мавжуд инновацион экотизим ва саноат соҳасидаги инновациялар билан яқиндан таништиришдир.
Кўргазмага ташриф буюрган меҳмонлар Ўзбекистондаги инновацион ривожланиш билан боғлиқ ислоҳотлар билан таништирилди. Бу соҳада ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларида фикрлар алмашилди.