Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов БМТ Европа ва Марказий Осиё учун ривожланиш бўйича минтақавий мувофиқлаштириш офиси раҳбари Гви Еоп Сон ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги раҳбари Роли Астана билан учрашди.
24.
08. 2022
19:56
3453
News

БМТ томони Ўзбекистон Ҳукумати билан эришилган ҳамкорлик даражасидан мамнунлигини билдирди.

Шунингдек, Оролбўйи ҳудудида иқлим ўзгариши билан боғлиқ экологик вазиятни юмшатишга қаратилган кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари юқори баҳоланди.

БМТ томонига кўкаламзорлаштириш ишларини шаҳарларда ҳам давом эттириш мақсадида "Яшил макон" умуммиллий дастури хақида маълумот берилди. Ушбу ташаббусни самарали амалга оширилишини таъминлаш учун БМТ ташкилотлари билан ҳамкорликда бошланиши кўзда тутилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини қўллаб-қувватлаш учун бош режани ишлаб чиқиш лойиҳаси тўғрисида сўз юритилди.

Шу каби ташаббуслар доирасида ёшларнинг ўрни, илмий тадқиқот институтларининг ҳиссаси муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, Глобал яшил ўсиш институти томонидан амалга оширилаётган Оролбўйи ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш лойиҳаси бўйича фикр алмашилди.

Глобал экологик жамғармаси ва Яшил иқлим жамғармаси грант ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш учун кўптомонлама ҳамкорлик қилишга келишилди.

Useful resources