Расмий муносабат
06.
09. 2022
11:15
3754
Spirituality and enlightenment

Ижтимоий тармоқларда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг марказий аппарат ходимлари вилоят инпекцияларидаги вакилларидан “Яшил макон” лойиҳасини амалга ошириш бўйича узлуксиз равишда ҳар куни 20 тадан ортиқ ҳисобот жадвалларини тўлдириб, гоҳида янгидан тайёрлаб жўнатишни талаб қилаётганига эътироз билдирилган. 

 Давлат экология қўмитасининг Биохилмахилликни асраш бошқармаси томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил баҳор мавсумида экилган кўчатларни парвариш қилиш учун масъулларга бириктириш юзасидан белгиланган тартибда ишлаб чиқилган режа-график бўйича ҳудудий бошқармалардан кунлик маълумотлар 1 та жадвал асосида қабул қилиб келинмоқда. 

Ҳудудий инспекциялардан кунига 20 дан ортиқ ҳисобот жадвалларнинг талаб қилинаётгани ҳақидаги хабар асоссиз ҳисобланади.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Useful resources