Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов Хоразм вилоятига қилган хизмат сафари давомида Тупроққалъа туманида жойлашган заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар кўмилган махсус полигонида бўлди.
09.
09. 2022
15:08
3424
News

Тупроққалъа туманининг  «Нукус» МФЙ, Соримой қишлоғи ҳудудида жойлашган ушбу махсус полигон 1988 йилда эксплуатация қилинган бўлиб, умумий майдони ҳозирда 2,87 гектарни ташкил этади. Айни пайтда ушбу полигонда реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов мазкур полигон фаолияти билан яқиндан танишиб, реконструкция ишларини белгиланган тартибда олиб бориш,  санитария-муҳофаза ҳудудини белгилаш, бу жараёнда хавфсизликни таъминлаш, атроф-муҳит ва инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин бўлган турли фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берди.

Хоразм вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Useful resources