1987 йил 16 сентябрда Озон бузувчи моддалар бўйича Монреаль протоколи қабул қилиниши муносабати билан ушбу сана Бутунжаҳон озон қатламини муҳофаза қилиш куни сифатида нишонланиб келмоқда. Бугунги кунда бутун дунёда, жумладан, мамлакатимизда ҳам озон қатламини муҳофаза қилиш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Дунё ривожланиши натижасида совутиш агенти деб номланган кимёвий моддалар 20-асрнинг 20-йилларида кашф этилган бўлса, ўз навбатида ушбу моддалар ўша даврнинг тадбиркорлик кескин ривожланишига катта ҳисса қўшган. Аммо, ушбу ривожланишни келтириб чиқарган ҳолат ўз навбатида табиатга, жумладан атмоферага салбий таъсир кўрсата бошлаган.
Ушбу салбий таъсирлар, ўтган асрнинг 70-йилларида ўзини намоён қила бошлаган. Табиийки, бундай салбий таъсирларни бартараф этиш юзасидан дунё ҳамжамияти ўрганиш ишларини амалга оширганлиги муносабати билан 1985 йилда Озон қатламини муҳофаза қилиш бўйича Вена Конвенцияси деб аталган халқаро ҳужжат қабул қилинган. Ушбу халқаро ҳужжатдан сўнг 1987 йил 16 сентябрь куни Озон бузувчи моддалар бўйича Монреаль протоколи тасдиқланган.
Албатта, ўтган 35 йил давомида, ушбу протоколга беш маротаба ўзгаритириш ва қўшимчалар киритилган. Ўзбекистон Республикаси ҳозирги кунда улардан тўртасининг иштирокчи томони ҳисобланади.
Озон бузувчи моддалар бўйича Монреаль протоколига киритилган Кигали тузатишлари 2019 йил 1 январдан кучга киритилди ҳамда унинг йўналиши нафақат озон қатламини муҳофаза қилиш балки, иқлим ўзгаришини келтириб чиқараётган буғли эффектларни ҳосил қиладиган моддаларни ўз ичига қамраб олган.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси 2018 йилнинг куз ойларида Бирлашган миллатлар ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича Хадли Конвенцияси асосида 2015 йил ноябрь-декабрь Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган йиғилиш якуни билан “Париж битими”ни ратификация қилди ҳамда ушбу битим талабларини ижро этиш учун мажбуриятларни олди. Ўз навбатида, бугунги олиб борилаётган ўрганишлар якуни билан Озон бузувчи моддалар бўйича Монреаль протоколига киритилган Кигали тузатишларини ҳам Ўзбекистон Республикаси томонига айланади. Зеро, барча қабул қилинган халқаро ҳужжатлар ичида Озон қатламини муҳофаза қилиш бўйича Вена конвенцияси ва Озонни бузувчи моддалар бўйича Монреаль протоколининг дунёдаги ўрни ўзгача, яъни мазкур халқаро ҳужжатлар БМТга аъзо давлатлар томонидан ратификация қилинган ва қўйилган талаблар асосида самарали ишлар йўлга қўйилган муҳим ҳужжатлардан ҳисобланади.
Мазкур ҳужжатлар талабларини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги “Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 17-сон қарори қабул қилинган бўлиб, озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импорти ва Ўзбекистон Республикасидан экспортини давлат томонидан тартибга солинишини таъминлаб келмоқда.
«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини, Озон қатламини муҳофаза қилиш бўйича Вена конвенцияси мажбуриятларини бажариш, шунингдек, озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида 2021 йил 9 мартда Вазирлар Маҳкамасининг 126-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастур тасдиқланди.
Хулоса ўрнида, асосий мақсадимиз, табиатни асраб-авайлаш, атроф-муҳитга салбий таъсирини кам бўлганлари ёки янада камчиқитли ҳамда энергосамарадор бўлган технологияларни жорий этилишини таъминлаш ва бу билан, инсоният ишлаб чиқариш жараёнларидаги техника ва технологиялар бизни ўраб турган она табиатга зиён етказмасин.
Азизжон Калимбетов, Давлат экология қўмитасининг Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи