Табиат қўриқчилари биз ёшлар!
22.
09. 2022
16:41
3733
Spirituality and enlightenment

 Бугунги кунда экологик муаммолар глобал кўриниш касб этгани жаҳон аҳлини ташвишга солмоқда. 


      Дунё бўйича йилига қарийб олти миллион гектар ер чўлга айланаётгани, олтмиш мингга яқин ўсимлик, етти мингдан ортиқ ҳайвон турлари йўқолиб кетиш арафасида тургани, инсон томонидан ҳосил қилинаётган чиқинди миқдори йил сайин кўпайиб, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатаётгани ҳаммамизга аён.
     Фуқароларни айниқса ёшларни экологик маданиятини ошириш экологик муаммоларни  олдини олишнинг  ечими ҳисобланади.
     Жондор тумани 39 - сонли умумтаълим мактабида туман “Ёшлар қаноти” фаоли томонидан ёшларни экологик маданиятини ошириш мақсадида “Табиат қўриқчилари биз ёшлар!” мавзусида тадбир ўтказилди.
    Тадбирда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатга оқилона муносабатда бўлиш, флора ва фауна оламини асраб-авайлаш, глобал экологик инқирозга йўл қўймаслик — инсоният олдида турган долзарб вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.

Useful resources