Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 ноябрдаги “Ўзбекистонда учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди
02.
12. 2022
17:00
2955
News

Давлат экология қўмитасида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 ноябрдаги “Ўзбекистонда учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Қўмита марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва тизим ташкилотлари масъул ходимлари иштирок этган йиғилишда мутахассислар томонидан ушбу қарорда белгиланган вазифалар бўйича атрофлича тушунтириш берилди. 

Қайд этилганидек, ҳужжатга мувофиқ республика ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлар, улар бутловчи ва эҳтиёт қисмлари белгиланган тартибда мажбурий декларация қилинадиган транзитидан ташқари қонунга хилоф равишда олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш тақиқланади. Амалдаги қонунчиликка кўра ҳам бундай ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Ҳужжатга кўра, вазирлик, идоралар ва хўжалик субъектларига Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари асосида учувчисиз учадиган аппаратларни ва улар бутловчи қисмларини олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Useful resources