Учрашувда Швециянинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш, биологик хилмахилликни асраш, инновацион экологик ечим ва ёндашувларни тадбиқ этиш, экологик илм ва таълим ҳамда чиқиндилар билан ишлаш соҳаларидаги илғор тажрибасини Ўзбекистонда қўллаш бўйича ушбу мамлакатнинг етакчи ташкилотлари билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, Швециянинг бир қатор жаҳонга машҳур университетлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва соҳада илмий салоҳиятни кучайтириш мақсадида қўшма икки диплом дастурларини жорий қилиш бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, чиқиндиларни саралаб йиғиш, утилизация қилиш ва полигонларга ташланадиган чиқиндилар миқдорини камайтириш ва полигонларда чиқиндидан чиқаётган газдан энергия ҳосил қилиш бўйича илғор тажрибаларини тадбиқ этиш юзасидан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.
Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати