Ушбу нуфузли конференция доирасида Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов ва БМТ Ёввойи ҳайвонларни кўчиб юрувчи турларини муҳофаза қилиш конвенцияси (CMS конвенцияси) Ижрочи котиби А.Френкель ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда 2023 йил октябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган CMS конвенциясининг 14-томонлар конференциясини ўтказиш бўйича ташкилий масалалар муҳокама қилинди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасида тадбирни ўтказиш бўйича Битим лойиҳаси муҳокама этилиб, ўрнатилган тартибда дипломатик каналлар орқали расмийлаштирилиши тўғрисида келишиб олинди.
Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати