Давлат экология қўмитасида “Яшил макон” электрон платформасини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишларга бағишланган давра суҳбати ўтди.
19.
12. 2022
18:59
3941
News

Тадбирда Давлат экология қўмитаси, Қўмита ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти, ҳудудий Экология бошқармалар ҳамда вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари,  Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Кадастр агентлиги, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети масъуллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш мақсадида “Яшил макон” платформаси ташкил этилган бўлиб, платформада экиладиган дарахт кўчатлари тўғрисидаги маълумотлар, экиладиган кўчатларнинг жойлашув локацияси, дарахтларнинг сони, фотофактлари ҳамда экилган ҳудудда суғориш тизимининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилиб борилади.

 Эндиликда ушбу электрон платформага республиканинг ҳудудларининг яшиллик даражасини аниқлаш ва киритиш режалаштирилган. Бу борада, ҳудудларнинг яшиллик индексини аниқлашда геоахборот технологиялари бўйича мутахассислар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилди.

Ҳудуднинг яшил қопламини аниқлашда барча дарахтлар, буталар ва ўт-ўланларнинг майдонини сунъий йўлдошлар фотосуратлари USGS Earth Explorer базасидан олиниб, сўнгра геоахборот тизими орқали ишлов берилди. Мазкур фотосуратлар NDVI индекси алгоритми орқали яшил қоплам майдони аниқланди.

Маълумот учун: NDVI — бу Normalized Difference Vegetation Index нинг қисқартмаси бўлиб, “меъёрлаштирилган вегетация индекси” деб таржима қилинади. Бошқача айтганда, бу маълум майдондаги жонли экинлар миқдорининг кўрсаткичи. Ушбу усул  ёрдамида шаҳарда яшил дарахтлар, буталар ва табиий ўтлар майдонини аниқлаш мумкин. Индекс аэросъёмка пайтида яшил ўсимликларни бошқа жисмлардан ажратиш имконини беради. 

Тадбирда ушбу усул орқали олинган натижаларни амалиётга тадбиқ этиш борасида мутахассис фикри тингланиб, ўзаро тажриба алмашилди.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

 

Useful resources