Учрашувда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни самарали бошқариш ва ёввойи ҳайвонларнинг ноёб турларини муҳофаза қилиш, шунингдек, табиий жараёнларни ўрганиш ҳамда атроф табиий муҳит мониторингини олиб бориш йўналишларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашувда томонлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенг йўлга қўйиш масалалари бўйича келишиб олишди.
Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов БАА Иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит вазири Мариам бинт Мохаммед Альмейрини 2023 йил 23-28 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган БМТ Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенциясини 14-томонлар конференцияси (CMS COP-14)да иштирок этишга таклиф қилди.
Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати