Қашқадарё вилояти. Қинғир  ишнинг қийиғи қирқ кунга қолмасдан чиқди!
05.
03. 2021
12:00
4429
Эконадзор

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ҳудудида жойлашган «Бинокор халқ истеъмоли моллари ва қурилиш материаллари» МЧЖга қарашли автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси ҳудудида қурилиш фундаментлари қўйилган жойда хар хил турдаги, хусусан 10 туп элдор қарағайи, 3 туп вергин арчаси, 2 туп шумтол ва 1 туп  ўрик дарахти таг қисмидан кесиб ташланиб, дарахт тўнкалари тупроқ ва бетонлар билан ёпиб ташланганлиги аниқланди. 

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари  томонидан ёпиб ташланган тўнкалар очилиб, дарахтларнинг диаметрлари ўлчанди,  ўсимлик дунёсига етказилган зарар 35 млн 280 минг сўм ҳисобланди.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

Қинғир  ишнинг қийиғи қирқ кунга қолмасдан чиқди

Қинғир  ишнинг қийиғи қирқ кунга қолмасдан чиқди

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы