Сирдарё вилояти: «PENG-SHENG» МЧЖ қўшма корхонаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
26.
03. 2020
14:48
7211
Новости

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Сирдарё тумани «Ҳақиқат» СИУ ҳудудида жойлашган «PENG-SHENG» МЧЖ қўшма корхонасининг фаолияти юзасидан 2019 йил 14 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ижроси» юзасидан текширув ўтказилган. Текширув якуни бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида берилган кўрсатмалар бажарилмаган.

Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида», «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида» Қонунларининг ижроси таъминламаганлиги сабабли Иқтисодий ишлар бўйича Сирдарё туманлараро судига 2020 йил 12 февралда «Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисида»ги ариза билан мурожаат қилинган.

2020 йилг 25 март куни Иқтисодий ишлар бўйича Сирдарё туманлараро суди томонидан белгиланган тартибда суд иши кўриб чиқилиб, суднинг қарорига асосан, «PENG-SHENG» МЧЖ қўшма корхонаси Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддасига асосан оқова сув тозалаш иншооти белгиланган меъёр даражасида ишламаганлиги сабабли камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы