Тошкент вилояти: «Оҳангарон» чиқинди полигони тартибга келтирилмоқда
02.
06. 2020
11:20
5888
Эконадзор

Ёз мавсумида ҳавонинг исиши оқибатида «Оҳангарон» чиқинди полигонидан чиқаётган киши табини хира қиладиган хид ва тутун Тошкент-Фарғона йўлидан ўтувчи йўловчилар ва Оҳангарон аҳолисининг эътирозига сабаб бўлиб келаётган эди.

Бу масалани бартараф қилиш мақсадида Давлат экология қўмитаси бевосита «Оҳангарон» чиқинди полигонида махсус штаб ташкил қилди ва 22 та самосвал, 2 та автоюклагич ва 5 та бульдозер жалб қилиб, ёнғин чиқиши мумкин бўлган ҳудудларда кўмиш ишларини олиб борди.

«Оҳангарон» чиқинди полигони Давлат экология қўмитаси томонидан алоҳида назоратга олинди.
 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы