Бугун пойтахтимизда “Ўзбекистон Республикаси “Яшил макон” ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида бош режа ва инновацион молиявий ечимларни ишлаб чиқиш” қўшма лойиҳасининг дастлабки йиғилиши бўлиб ўтди.
20.
09. 2022
14:03
285
Yangiliklar

Давлат экология қўмитаси, БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури (БМТТД), БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) va БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган йиғилишда ушбу қўшма лойиҳанинг мақсад ва вазифалари, амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар режаси ҳамда БМТТДнинг инновацион молиялаштириш ечими va ўрмонларни ўстиришга қаратилган бош режасининг техник-иқтисодий асослари бўйича тайёрланган дастлабки хулосалари тақдимотини  ўтказиш каби масалалар иштирокчилар эътиборидаги асосий масала бўлди.

Давлат экология қўмитаси Н. Обломурадов кейинги йилларда Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳит масаласига давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳақида сўз юритиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев ташаббуслари билан ҳаётга жорий этилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бу жараёндаги муҳим қадам бўлганини  алоҳида таъкидлади.

Айтиш лозим, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси кўплаб халқаро ташкилотлар томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда. Хусусан, БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳам мазкур саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда Давлат экология қўмитаси, БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури (БМТТД), БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) va БМТ қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳамкорлигида  “Ўзбекистон Республикаси “Яшил макон” ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида бош режа ва инновацион молиявий ечимларни ишлаб чиқиш” қўшма лойиҳасини ишга туширди.

Таъкидлаш лозимки, БМТТД томонидан таклиф этилаётган молиявий воситалар мамлакатга ихтиёрий углерод савдоси бозорларига йўл очади, шунингдек, ўрмонзорлар ўстириш орқали углерод захираларининг қайтарилишини таъминлайди ва ўрмонлаштириш билан боғлиқ молиявий юкни камайтиради.

Лойиҳанинг асосий мақсади инновацион узоқ муддатли молиялаштириш, мувофиқлаштириш ва салоҳиятни ошириш орқали «Яшил макон» ташаббусининг иқлимга чидамлилигини оширишда Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Амалга оширилаётган қўшма лойиҳа  шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини қўллаб-қувватлаган ҳолда мамлакатимизда аҳоли саломатлиги ва ҳудуларнинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш, барқарор иш ўринларини яратишни, айниқса, аёллар учун қулай иш ўринларини кўпайтиришни мақсад қилган. 

Тадбирда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўлида фаолият юритаётган давлат ва жамоат ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари, халқаро ташкилот вакиллари иштирок этди.

Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати

Foydali manbalar