Ноқонуний кўмир қазиган фуқаро 2 млн 230 минг, тулки овлаган шахс 1 млн 115 минг сўм жарима тўлайдиган бўлди
21.
01. 2021
11:20
4622
Янгиликлар

Бойсун туманидаги Кўчкак маҳалласида яшайдиган Соҳиб Ўлжаев (исм-шариф ўзгартирилди) ҳудуддаги кўмир захирасини ўзбошимчалик билан ковлаб олаётганида Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Бойсун тумани инспекцияси ходимлари қўлига тушиб қолди.

Ҳудудда ҳали ўзлаштирилмаган ноёб бойликни ноқонуний ўзлаштиришга уринган ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 2 млн 230 минг сўм жарима белгиланди.

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Денов тумани инспекцияси инспекторлари томонидан ўтказилган назорат тадбири чоғида шу туманда яшовчи Ўктам Зоиров бир бош тулкини овлагани аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси, 1-қисми билан баённома тузилиб, 1 млн 115 минг сўм миқдорида зарар ҳисобланди.

Вилоятда табиат жонкуярларининг қишки назорат тадбирлари давом этмоқда.


Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Манба: https://www.uza.uz/uz/posts/noqonuniy-komir-qazigan-...

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар