«Янги имкониятлар сари: COVID-19 коронавирус пандемиясидан кейинги Ўзбекистоннинг яшил тикланиши» мавзусидаги халқаро форум ўз ишини бошлади
03.
03. 2021
16:57
4428
Тадбирлар

2021 йил 3 март куни «Янги имкониятлар сари: COVID-19 коронавирус пандемиясидан кейинги Ўзбекистоннинг яшил тикланиши» мавзусидани халқаро онлайн-форум ўз ишини бошлади.

Мазкур форум Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази ҳамда БМТ Тараққиёт дастури, Европа Иттифоқи томонидан ҳамкорликда ташкил этилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишни қўллаб-қувватлаш учун стратегия ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилган, қабул қилинган ҳамда амалга оширилмоқда. 

Хусусан,  2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси мазкур йўналишга яққол мисол бўлади. 

Мазкур Стратегиянинг мақсади – мамлакатда амалга оширилаётган тузилмавий ислоҳотларга «яшил» иқтисодиёт тамойилларини интеграция қилиш орқали ижтимоий ривожланишга, иссиқхона газларининг ажратмалари даражасини пасайтиришга, иқлим ва экология барқарорлигига имкон берувчи мустаҳкам иқтисодий тараққиётга эришишдан иборат.

Форум қуйидаги муҳим вазифалар орқали Ўзбекистоннинг «яшил» тикланиши ғоясини илгари суришга қаратилган:

•  Энергиянинг қайта тикланувчи манбалари, энергия самарадорлиги, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва бошқа тегишли йўналишлардаги сиёсатни, шу жумладан, Ўзбекистонда «яшил» иқтисодиётга ўтиш, «яшил» тикланиш жараёнида бўлажак эҳтимоли юқори бўлган инқирозларга илғор ва барқарор жамият ҳамда иқтисодиётни ривожлантиришга кўмак бериш, бир вақтнинг ўзида табиий ресурслар ва атроф-муҳитга босимни пасайтириш сиёсатини муҳокама қилиш учун махсус платформа яратиш.

•  COVID-19 даврида ва кенг тарқалиши ҳолатида Ўзбекистон ҳукуматини «яшил» иқтисодиётини тиклашида қўллаб-қувватлаш мақсадида муҳокама қилиш ва келгусида тавсиялар ҳамда харакатлар режасини ишлаб чиқиш.

 

 

 

 

Davlat ekologiya qo‘mitasi
Matbuot xizmati

 


 

Фойдали манбалар