Самарқанд вилояти. Ургутда экология ва ёшлар мавзусида тадбир бўлиб ўтди
14.
04. 2021
23:24
4960
Янгиликлар

Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ташаббусига биноан, Ургут туман назорат инспекцияси давлат инспекторлари, туман ҳалқ таълими бўлими ва «Жартепа» МФЙ ходимлари томонидан, жорий йилнинг 12 апрель кунида туманнинг «Жартепа» МФЙ ҳудудидаги умум таълим мактабларининг ўқувчи ёшлари ўртасида «Ёшлар билан учрашув» тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида, иштирокчиларга экология соҳасига оид тушунчалар бериб ўтилиб, ёшлар томонидан йўлланган соҳага оид савол ва таклифлар атрофлича кўриб чиқилди ва кўтарилган масалаларнинг жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Самарқанд вилояти экология бошқармаси
Ахборот хизмати

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар