Жорий йилнинг 31 май куни ижтимоий тармоқларда тарқалган  ёввойи айиқнинг ўлган ҳолатдаги видео тасвири юзасидан 2019 йил 2 июнь кун ҳолати бўйича маълумот
02.
06. 2019
17:40
6508
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Жорий йилнинг 31 май куни ижтимоий тармоқларда тарқалган
 ёввойи айиқнинг ўлган ҳолатдаги видео тасвири юзасидан
2019 йил 2 июнь кун ҳолати бўйича

МАЪЛУМОТ

Мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманининг тоғли ҳудуди ҳисобланган “Лангар” маҳалла фуқаролар йиғини “Тутли” қишлоғида содир этилган бўлиб, 2019 йил 28 май куни соат тахминан 10:00 лар атрофида Тутли қишлоғида аҳоли яшаш жойига ёввойи, ёши тахминан 3 ёшлар атрофидаги айиқ Самарқанд вилояти билан чегара ҳудудидан келиб, аҳоли томорқасига бостириб кириши, уларнинг чорва молларига ташланиб ҳужум қилган, шу билан бирга  аҳоли ҳаётига хавф туғдирган.

Фуқаролар ҳаётига таҳдид ва уларнинг чорвалари зарар этказмаслик мақсадида олиб борилган чораларга қарамасдан ёввойи айиқнинг тажовузкорона ҳаракатлари сабабли овчилар жамиятининг расмий аъзоси ёрдам чақирилиб айиқ отиб ўлдирилган. “Лангар” маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспектори томонидан отилган айиқ танаси касаликка чалинган ёки чалинмаганлигини аниқлаш мақсадида Чироқчи тумани ИИБ га олиб кетилган.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан Давлат экология қўмитаси ва соҳага оид малакали мутахассислар жалб этилган ҳолда қўшимча ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда ҳамда Чироқчи тумани прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Қўшимча текширувнинг асосий мақсади айиқнинг ўлдирилиши айнан охирги зарурат билан боғлиқлиги ёки йўқлигини аниқлашга эътибор қаратилиб, натижаси юзасидан тегишли қарор қабул қилинишини таъминлашдан иборат.
 

Фойдали манбалар