Давлат экология кўмитаси огоҳлантиради: чиқиндиларни белгиланган жойга ташланг!
31.
10. 2019
12:59
6052
Янгиликлар

Чиқиндиларни белгиламанган жойларга ташлаш чиқиндиларни комплекс бошқариш соҳасидаги қонунчилик талабларининг бузилишига ҳамда Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 91-моддасига мувофиқ жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича давлат инспекторлари томонидан Навоий  шаҳар марказий кўчаларида чиқиндиларни ноқонуний жойлаштириш ҳолатларини аниқлаш мақсадида тезкор рейд ўтказилди.

Рейд давомида Навоий  шаҳар, «Орзу» МФЙ ҳудудида жойлашган Гулистон деҳқон бозори атрофида фуқаро Низомов К.Н. томонидан писта пўчоқларини белгиланмаган жойга ташлаётган пайт тўхтатилиб, мазкур фуқарога нисбатан МЖТКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, энг кам иш хаққининг ярим баробари 111 500 сўм миқдорда маъмурий жарима қўлланилди. 

Рейд давомида Навоий шаҳри «Янги ҳаёт» савдо мажмуаси олдида жойлашган автомобиллар тураргоҳи ҳудудига сигарет тамакиси қоғоз чиқиндиларини белгиланмаган жойга ташлаётган фуқаро Рўзиев Д.Ю. нисбатан МЖТКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, энг кам иш хаққининг ярим баробари 111 500 сўм миқдорда маъмурий жарима қўлланилди.

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 



 


Фойдали манбалар