Наманган вилоят: Тунги рейдда ҳуқуқбузарлар «Қўлга тушди»
22.
11. 2019
10:39
5854
Янгиликлар

Наманган вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Наманган шаҳар инспекцияси ходимлари томонидан ноқонуний чиқиндихоналарни аниқлаш бўйича тезкор тунги рейдлар ўтказилди.

Унда Наманган шаҳар «А.Навоий», «А.Хўжаев», «С.Адашев», «Мустақилликнинг 5 йиллиги», «Олтинводий», «Уйчи» кўчалари ҳудудига И.Рустамов, З.Жалолов, И.Улуғхўжаев, И.Жамолов, Х.Мирзараҳимов А.Маҳмуджоновлар томонидан маиший чиқиндилар тўла халталар, қоплар белгиланмаган жойга ташлангани аниқланди. Бунда фуқаролар инспекторлар томонидан тўхтатиб қолинди.

Ушбу ҳолат юзасидан 6 нафар ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан МЖтКнинг 91-модда 1-қисми билан маъмурий баённомалар тузилиб, жарималар қўлланилди.

Ҳурматли юртдошлар! Ёдингизда бўлсин: тозаланадиган эмас, ифлослантирилмайдиган жой покиза бўлади.



Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Фойдали манбалар