Андижон вилояти: «Контекс-Ташкент» МЧЖ бўёқ ишлаб чиқариш цехининг фаолияти тўхтатилди
23.
03. 2020
18:37
5872
Янгиликлар

Андижон вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси «Кун уз» ижтимоий тармоғи орқали 2020 йил 21 март куни «Андижондаги Улуғнор канали Экологик халокат ёқасида» номли мақоласи юзасидан Олтинкўл тумани Чинобод кўчаси ҳудудида жойлашган «Контекс-Ташкент» МЧЖ томонидан бўёқ ишлаб чиқариш цехининиг фаолияти ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида ҳақиқатан бўёқ ишлаб чиқариш цехидан жорий йилиннг 13 март куни кундузги соат 12:00 да 14:00 га қадар фабрикада электр энергиясининг узилиши ҳисобига сув тозалаш иншооти ишламаганлиги сабабли ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган оқава сувлар тозаланмасдан Асака ташламасига ташланганлиги кузатилган.

Ушбу ҳолатни бартараф этиш юзасидан Олтинкўл туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан шу куннинг ўзида жамият раҳбариятига оғзаки огоҳлантириш берилиб, тўҳтатилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 16 март куни туман ДСЭНМ билан хамкорликда расмий огоҳлантириш хати берилган.

Бироқ, ижтимоий тармоққа мақола чиқарилгунга қадар бўёқ цехидан чиқаётган оқава сувлар миқдори камайтирилган. Куни кеча ишчи гуруҳ ташкил қилинган ҳолда «Контекс-Ташкент» МЧЖ бўёқлаш цехи фаолияти тўҳтатилиб, очиқ сув ҳавзасига ташланаётган оқава сувларнинг чиқиш жўмраклари беркитилди. (21 март куни ташланаётган чиқинди сувидан лаборатория таҳлили учун наъмуна олинди. Лаборатория таҳлили чиққандан сўнг қўшимча маълумот тақдим этилади).

Ижтимоий тармоқда Андижон вилояти Экология бошқармасининг 2019 йил 24 декабрь лаборатория таҳлили наъмуналари кўрсатиб ўтилган бўлиб, унга асосан меъёрдан ортиқча ташланаётган ташламалар учун қўшимча 6 млн 900 минг сўм миқдорида компенсация тўловлари ҳисоб китоб қилиниб ундириб олинган.

Жамиятнинг ўртача бир кунлик сув ишлатиш лимити 10 тонна матони бўяш учун 1000 м3 сув сарфланиши кўзда тутилган бўлиб, кунлик ишлаб чиқариш ҳажми ва экспорт миқдорини ошириш мақсадида матоларни бўяш учун сув сарфи ортиб бормоқда. Жамият томонидан бир кунда 1000 м3 чиқинди сувни локал тозалаш иншооти мавжуд бўлиб, сувнинг сарфланиши 2000 м3 ни ташкил этмоқда. Сув миқдоридан ортганлиги натижасида чиқинди сувни тозалаш самарадорлиги пасайиб кетган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда «Контекс-Ташкент» МЧЖнинг бўёқ ишлаб чиқариш цехининг фаолияти Экология бошқармаси томонидан 2020 йил 21 март кунидан бошлаб тўхтатиб қўйилди.



 

Ҳурматли фуқаролар!
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси атроф муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ (ноқонуний чиқиндихоналар ва дарахт кесилиши, браконьерлик ва ҳ.к.) муаммолар юзага келганда, республика «ишонч телефонининг» қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингизни сўрайди:  

– (+998) 71 236-26-66;
– (+998) 71 207-11-07,

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар