Тошкент вилояти: Чирчиқ шаҳрида нотўғри шакл берилган дарахтлар юзасидан
30.
03. 2020
20:51
7635
Янгиликлар

2020 йил 30 март куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида нотўғри шакл берилган дарахтлар бўйича жойлаштирилган ҳабарга мувофиқ Давлат экология қўмитаси Тошкент вилояти бошқармаси инспекторлари ҳолатни ўрганиш учун жойига чиқдилар.

Ўрганиш давомида Чирчиқ шаҳри А. Навоий кўчасининг «Maksam-Chirchiq» корхонаси билан ёнма-ён ҳудуддаги 9 туп чинор 3 метр баландликдан кесилганлиги, шунингдек, ушбу дарахтлар тепасидан юқори кучланишга эга бўлган электр энергияси линияси ўтганлиги маълум бўлди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2016 йилда об-ҳавонинг кескин ўзгариши натижасида дарахтлар авария ҳолатида бўлганлиги сабабли ҳамда аҳоли саломатлигига ва мол-мулкига хавф солмаслиги учун кесилган ва бугунги кунга қадар ўсиб чиққан қисми Давлат экология қўмитаси органларидан тегишли хулоса олинмасдан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарори талабларига риоя этилмасдан кесилган.

Давлат экология қўмитаси томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда, ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар жавобгарликка тортилади.

Суриштирув якунлари бўйича маълумот қўшимча тарзда маълум қилинади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар