Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани. Мурожаатлар ўз вақтида ўрганилмоқда.
03.
07. 2020
18:16
5452
Эконадзор

Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли мурожаатларига ўз вақтида муносабат билдириб келмоқда. Хусусан, яқинда шаҳримизнинг Мирзо Улуғбек тумани, Ирригатор - Қори Ниязов ҳудудида дарахт кесилаётганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида, инспекторларимиз жойига чиқиб ўрганиш олиб борди. Олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, мурожаатда кўрсатилган манзилдаги дарахтлар табиий омиллар яъни, кучли шамол таъсирида тепа қисми синиб, инсон хаёти ва мол мулкига ҳавф туғдирганлиги сабабли туман ободонлаштириш томонидан дарҳол бартараф этилган.

Ушбу нохуш вазиятни бартараф этганлиги учун Ободонлаштириш бошқармасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
 

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар