Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида ҳудудларни давлат-хусусий шериклик тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига бириктириш бўйича концепциялар тасдиқланиб, эълонга қўйилди.
Танловга Поп, Косонсой ва Чуст туманларида маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, саралаш ва қайта ишлар хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш лойиҳалари юзасидан 4 нафар талабгорлардан таклифлар келиб тушган. Шунга кўра, мазкур лойиҳа ташаббускорлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда давлат-хусусий шериклик битими имзолаш юзасидан музокаралар олиб борилиб, 3 та лойиҳа бўйича белгиланган тартибда танлов ўтказилди.
Ҳозирда ўтказилган танлов натижаси бўйича баҳолаш ишлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати