Давлат-хусусий шерикчилик лойиҳаси бўйича танлов ўтказилди
20.
04. 2022
22:25
3659
Новости

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида ҳудудларни давлат-хусусий шериклик тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига бириктириш бўйича концепциялар тасдиқланиб, эълонга қўйилди. 

   Танловга Поп, Косонсой ва Чуст туманларида маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, саралаш ва қайта ишлар хизматларини  давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш лойиҳалари юзасидан 4 нафар талабгорлардан таклифлар келиб тушган. Шунга кўра, мазкур лойиҳа ташаббускорлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда давлат-хусусий шериклик битими имзолаш юзасидан музокаралар олиб борилиб, 3 та лойиҳа бўйича белгиланган тартибда танлов ўтказилди. 

   Ҳозирда ўтказилган танлов натижаси бўйича баҳолаш ишлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Полезные ресурсы