Самарқандда атмосфера ҳавоси яхшиланди!
18.
04. 2020
20:48
5396
Новости

Самарканд вилоятида жами 379 709 тадан ортиқ автотранспорт воситалари мавжуд бўлиб, шундан 354 758 дан ортиғи ёки 93,4 фоизи хусусий секторга, 24 951 дан ортиғи ёки 6,6 фоизи давлат секторидаги транспорт воситаларига тўғри келади. Ушбу автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши натижасида йилига 103 526 тонна ифлослантирувчи моддалар атмосфера ҳавосига ташланади.

Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятлари қатори Самарқанд вилоятида ҳам коронавирус пандемияси сабабли карантин эълон қилингандан бошлаб, жорий йилнинг 16 апрель кунига қадар автотранспорт воситаларининг қатновига қўйилган чеклов натижасида вилоятда ҳаракатдаги манбалардан 8 250 тоннага ифлослантирувчи моддаларнинг атмосфера ҳавосига ташланиши камайган. Айни вақтда вилоят ҳудудида «Тоза ҳаво» тадбири давомида ҳавонинг тоза ва мусаффо эканлигини кўрсатиб, соғлом турмуш тарзи бўлмоқда.

Автотранспорт харакатининг камайиши эвазига Самарқанд шаҳрида атмосфера ҳавосига ҳаракатдаги манбалардан зарарли газлар ташланиши кескин камайганидан далолат беради.

Самарқанд шаҳридаги мавжуд гидрометеопостлардан олинган ҳаво намуналарига ўтказилган кимёвий таҳлиллар ҳавони ифлослантираётган зарарли моддалар миқдори ўрнатилган меъёрлар (ПДК) га нисбатан ташланиши углерод оксиди, азот икки оксиди, азот оксиди, фенол ва хлор 0 кўрсатишда бўлганлиги бўйича маълумот вилоят Гидрометиорология бошқармаси томонидан берилган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы