Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани. Мурожаатлар ўз вақтида ўрганилмоқда.
10.
03. 2021
17:12
5158
Янгиликлар

Тошкент шаҳар экология бошқармаси аҳоли мурожаатларига ўз вақтида белгиланган тартибда муносабат билдириб келмоқда. Жумладан, бугун, яъни жорий йилнинг 9 март куни пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳудудида ноқонуний дарахт кесилиши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат келиб тушди.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида бошқарма раҳбарияти томонидан тезкор ишчи гуруҳи тузилиб, мурожаатда қайд этилган манзилда батафсил ўрганиш ишлари олиб борилди. Олиб борилган дастлабки ўрганиш ишлари натижасига кўра, туманнинг Бойқўрғон маҳалласи, Қамаши кўчасидаги 35 уйда яшовчи фуқаро Р. З. томонидан бир туп эман дарахтини буталаганлиги аниқланди. Дастлабки суриштирув натижасига кўра, ушбу ҳудуд Яшнобод тумани Хокимининг тегишли қарори асосида бу фуқарога бириктирилганлиги аниқланди.

Ишчи гуруҳ томонидан Ергеодезкадастр туман бўлимига қонунийлигини текшириш мақсадида саволнома юборилди. Маълумотнома тўлиқ олинмагунга қадар дарахтга тегмаслик юзасидан фуқародан кафолат хати олинганлигини маълум қиламиз.

Тошкент вилояти Ўнгқўрғон маҳалласи

Тошкент вилояти Ўнгқўрғон маҳалласи

Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси
Матбуот хизмати

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 

Фойдали манбалар