Бухорода жайрон овлаган шахслар қўлга олинди
27.
08. 2019
13:44
9347
Янгиликлар

Бухоро вилоят экология ва атроф-мухитни мухофаза қилиш бошқармаси инспекторлари ҳамда ХХХХ-ҳарбий қисм хизматчилари 24 августдан 25 августга ўтар кечаси уч дона ов қуроли ҳамда кучли ёритиш қувватига эга прожекторлардан фойдаланган ҳолда туманнинг Қоракўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган 2 бош жайронни овлаган 5 нафар фуқаро тўхтатилди.

Хуқуқбузарлар ўзларини Қоракўл туман «Қорахожи» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Сайилхонов Ўктам, Муродов Жавлон, Муродов Жумабой ва Жўраев Набилар деб таништирдилар.  Ҳуқуқбузарлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 2 бош жайрон отилган.

Бухоро вилоят экология ва атроф-мухитни мухофаза қилиш бошқармаси инспекторлари ҳамда ХХХХ-ҳарбий қисм хизматчилари томонидан тегишли материаллар расмийлаштирилган.

Ҳуқуқбузарларнинг хатти-ҳаракатида жиноят аломатлари борлиги сабабли тергов суриштирув ҳаракатларини олиб бориш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан амалдаги қонунчилик асосида чора кўриш мақсадида  йиғилган ҳужжатлар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Мазкур ҳолат юзасидан якуний маълумотлар қўшимча равишда маълум қилинади.




 

Фойдали манбалар