Андижон вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, «Хавфсиз дарё» ДУК, Андижон туман ИИБ ходимлари томонидан жорий йилнинг 31 октябрь куни ўтказилган тезкор назорат рейд давомида Қорадарёнинг Олтинкўл тумани «Сарой» дахаси ҳудудидан оқиб ўтувчи ўзан қисмидан фуқаро М.М. томонидан ноқонуний равишда кенг тарқалган фойдали қазилма бойликларини (шағал) шахсий экскаватор ёрдамида транспорт воситаларига юклаётганлиги аниқланди.
Фуқаро М.М. га нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтК нинг тегишли моддалари билан 6 млн. 690 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилиб, қазишда фойдаланилган техника воситалари дарё ўзанидан чиқариб юборилди.
Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
Ахборот хизмати