«Instagram»даги вишилдоқ оққуши юзасидан ахборот
29.
11. 2019
20:11
7939
Янгиликлар

26-27 ноябрь кунлари ижтимоий тармоқларда, хусусан «Instagram»да «gafurovskiy.95» номи остидаги фойдаланувчи томонидан 1 бош тулки, 1 бош қуён, 3 бош қўнғир каптар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва халқаро «Қизил китоб»га киритилган 1 бош вишилдоқ оққушни (лебедь шипун − Cygnus olor) ушлаб турган ҳолдаги фотосурати кенг тарқалиб кетди.

Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан назоратга олинган.

Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида руҳсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори асосан юқорида баён этилган ҳайвонларнинг ноқонуний овланиши натижасида ҳайвонот дунёсига 12 822 500 сўм (ўн  икки миллион саккиз йигирма икки минг беш юз) миқдорда зарар етказилганлиги аниқланди.

Тўпланган барча материллар, шу жумладан фотосуръатлар ҳуқуқбузарликни содир этган фуқаронинг шахсини аниқлаш ҳамда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда чора кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилди.

Ўрганиш натижалари бўйича маълумотлар қўшимча тарзда маълум қилинади.
 


Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар