“Тоза ҳаво – миллат саломатлиги гаровидир” шиори остида “Ҳаво хавфсизлиги соҳасида инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш” мавзусида ишчи семинар тренингнинг 2-босқичи бўлиб ўтди
31.
01. 2019
17:20
6731
Янгиликлар

Жорий йил 31 январь куни Тошкент шаҳридаги «Le Grande Plaza» меҳмонхонаси мажлислар залида “Тоза ҳаво – миллат саломатлиги гаровидир” шиори остида “Ҳаво хавфсизлиги соҳасида инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш” мавзусида ишчи семинар тренингнинг 2-босқичи бўлиб ўтди. Тадбир, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Россия федерациясининг “Сов Плим” компаниясининг Ўзбекистондаги томонидан ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари, атмсофера ҳавосини муҳофаза қилиш ҳудудий бўлимлари бошлиқлари, атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар мониторингини амалга оширувчи соҳаси мутахассислари, “Сов Плим” МЧЖ ҚК мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа учун Иқтисодий Комиссиясининг таклифига биноан, Ўзбекистон Республикасини “Узоқ масофага трансчегаравий ҳавонинг ифлосланиши тўғрисидаги Конвенсия”га қўшилиши жараёнига тайёргарлик кўрилаётганлиги бўйича семинар иштирокчиларига маълумотлар берилди. Белгиланган халқаро шартномага қўшилиш учун ифлослантирувчи моддаларни даражасини таҳлил қилиш ва уларни ўзгартириш тенденсияси амалга оширилади.

Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни ташланишини камайтириш ва атроф муҳит ҳолатини сағломлаштиришини яхшилаш бўйича ҳалқаро мажбуриятларга риоя қилиш учун миллий сиёсат ва стратегияларни амалга ошириш доираси ва натижалари баҳоланмоқда.

Мамлакатда мавжуд корхоналарнинг чанг-газ тозалаш ускуналарининг ҳолати таҳлил қилинганида, уларнинг аксарияти 10 йилдан ортиқ вақт давомида ишлатилганлиги ва бугунги кунда жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскирганлигини кўрсатилмоқда.

Ҳавони ифлосланиш даражасини пасайтириш учун турли хил саноат корхоналарида замонавий, юқори самарали чанг-газ тозалаш ускуналари, шунингдек уларни назорат қилиш воситалари билан жихозланиш муҳим ахамият касб этмоқда.

Шу муносабат билан республиканинг барча саноат корхоналарида мавжуд бўлган чанг-газ тозалаш ускуналарини янгилаш, атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларнинг миқдорини камайтирилишига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкинлиги эътироф этимоқда.

Таъкидланганидек, “СовПлим” компанияси, Республиканинг ишлаб чиқариш корхоналарида эскирган чанг-газ тозалаш иншоотларини янгилаш, ускуналарни етказиб бериш, турли хил шамоллатиш тизимларини, ҳавони тозалаш аспирация ва чангни тозалаш тизимларини, атроф-муҳит мониторинги ва муҳофаза қилиш тизимларини, пайвандлаш ва кесиш участкаларини, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш участкаларига ўз хизматларини таклиф этиш ва ускуналарини етказиб берадиган Россиянинг етакчи ҳалқаро ишлаб чиқариш компанияси ҳисобланади.

Маълумот учун: «СовПлим» компанияси 1989 йилда Санкт-Петербургдаги швед компанияси «PLYMOVENT» билан ҳамкорликда вентеляция ускуналарини ишлаб чиқариш ва Россиянинг корхоналарига етказиб бериш фаолиятини йўлга қўйган.

«СовПлим» компанияси томонидан импорт қилинган барча жиҳозлар ҳалқаро талабларга жавоб берадиган ишончли корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган.

2018 йилда «СовПлим» компанияси “2017 йилда Россиянинг энг яхши корхонаси” унвонини олган ва ишлаб чиқарилган махсулотларнинг сифати учун “Сифат юлдузи” билан тақдирланган.

Фойдали манбалар