Бугун Давлат экология қўмитасида Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг сув дипломатияси бўйича масъул вакили К.Мармзолер ва Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг "Яшил Марказий Осиё" Минтақавий дастури раҳбари К.Милов билан учрашув ташкил этилди.
10. 06. 2022
Международное сотрудничество
Жорий йилнинг 10 июнь куни Давлат экология қўмитасида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) вакиллари билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Давлат экология қўмитаси раиси маслаҳатчиси Б. Пўлатов иштирок этган учрашувда JICA билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, жумладан, экологик лаборатория марказини ташкил этиш, чиқиндиларни бошқариш соҳаларида ҳамда «Барқарор ривожланиш мақсадида фан ва технологиялар соҳасида тадқиқот ҳамкорлиги» дастури (SATREPS) доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашилди ва аниқ таклифлар асосида келгуси режалар белгиланди.
10. 06. 2022
Международное сотрудничество
Жорий йилнинг 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги илгариги уран конларини рекультивация қилиш бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг грант лойиҳаси доирасида «G.E.O.S. Ingenieurgesellschaft mbH» (Германия) компаниясининг консультантлари томонидан Давлат экология қўмитаси ходимлари учун семинар-тренинг ўтказилди.
Лойиҳа доирасида грант ҳисобидан харид қилинадиган серверни ўрнатиш ва маълумотлар базаси учун керакли дастурий таъминотни тақдим қилиш кўзда тутилган. Консультантлар томонидан экологик ахборот тизим, техник хусусиятлар, тизимни ишлаши каби мавзуларда мутахассислар салоҳиятини ошириш бўйича бир қатор тақдимотлар ўтказилди.
09. 06. 2022
Международное сотрудничество
Бугун Давлат экология қўмитасида Исроил давлатининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Зеҳавит Бен Ҳиллел билан учрашув бўлиб ўтди.
09. 06. 2022
Международное сотрудничество