Ўзбекистон Республикаси делегациясининг юқори даражадаги “Стокгольм+50” халқаро конференциясидаги иштироки доирасида Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов ва Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенциянинг Ижрочи котиби Эми Франкел хоним ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Конвенция Котибияти Ўзбекистон Республикасининг ёввойи ҳайвонларнинг миграция турларини тартибга солиш ва мониторинг қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги фаоллигини юқори баҳолади ҳамда халқаро шартномадан келиб чиқиб, аъзолик мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажарилгани учун миннатдорлик билдирди.
03. 06. 2022
Международное сотрудничество
Бугун Швецияда Стокголм+50 глобал атроф-муҳит форуми бўлиб ўтмоқда.
02. 06. 2022
Международное сотрудничество
2022 йилнинг 25 май куни Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Минтақавий дастурлар кластери координатори Т.Брецина билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон – Германиянинг атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги ҳамкорлигининг жорий ҳолати ҳақида сўз юритилиб, «Яшил Марказий Осиё» минтақавий дастури, «Оролбўйи минтақасида экологик йўналтирилган ривожланиш» каби лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани мамнуният билан таъкидланди.
25. 05. 2022
Международное сотрудничество
2022 йил 19 май куни Давлат экология қўмитасида Атроф-муҳит бўйича БМТ Дастурининг (ЮНЕП) Марказий Осиё бўйича субрегионал офиси раҳбари А.Курманова билан учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар доирасида томонлар Ўзбекистон делегациясининг “Стокгольм +50: Умумий фаровонлик учун соғлом сайёра – бизнинг масъулиятимиз, бизнинг имкониятларимиз” мавзусидаги халқаро йиғилишга таёргарлик ҳамда ЮНЕП ва Давлат экология қўмитасининг яқин орада бошланиши режалаштирилаётган ГЭФ-8 дастури доирасида ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.
19. 05. 2022
Международное сотрудничество